Яъни АҚШ Исроил қўли билан Эронни ҳарбий мағлуб қилишга, ўзига бўй сундиришга интилмоқда. Айнан шу сабабли июнь бошида Киев учун мўлжалланган 20 минг ракета Исролга жўнатилди, дейди Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленко.
Лекин бу урушда Америка ва Исроилнинг мағлубияти муқаррар. Чунки Эрон иқтисодий кучли, замонавий қуролланган ва мафкуравий жипс давлат. Ундан ташқари Эроннинг ҳудуди Исроилдан 75 марта катта ва аҳолиси 10 баравар кўп.
Қолаверса, Эрон билан стратегик ҳамкорлик шартномаси имзолаган Россия, Хитой ва Покистон ҳам четда турмайди.
Асосийси, янги уруш бошланиши билан, Украина, барча лимитроф (тобе) давлатлар каби, тарих четига улоқтирилади, дейди эксперт.