Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Яқин Шарқ тинчлиги?

Яқин Шарқ тинчлиги?

Трамп сайловолди ташвиқоти давомида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишининг олдини олишини бир неча бор айтган эди.

Центябр ойида Трамп Қўшма Штатлар Эрон билан ядровий дастурини тўхтатиш учун келишувга эришиши кераклигини айтган эди.

Октябрь ойи ўрталарида Трамп «Ал-Арабия» телеканалига, агар сайловда ғалаба қозонса, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини айтди.

Трамп Иброҳим келишувларидан — унинг маъмурияти 2020 йилда Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Судан ва Марокаш ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун ёрдам берган бир қатор индивидуал дипломатик келишувларни келтириб ўтган.

Трамп Иброҳим келишувларини унинг ташқи сиёсатидаги энг катта ютуғи ва Яқин Шарқда мумкин бўлган тинчликнинг пойдевори сифатида таърифлаган.

У Эрон ва бошқа бир қанча давлатлар билан ҳам шунга ўхшаш келишувлар бўйича музокаралар олиб бориш истагида эканлигини айтган.

Киритилди: 22:24 09.11.2024. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!