Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Яқин 25 йил ичида типратиканлар йўқ бўлиб кетиши мумкин, сабаби...

Яқин 25 йил ичида типратиканлар йўқ бўлиб кетиши мумкин, сабаби...

Экологларнинг прогнозларига кўра, типратикан популяцияси 2050 йилга бориб йўқ бўлиб кетади. Бу ҳалокатли прогнозга иқлим ўзгариши сабаб бўлади, деб ёзади Телеграмдаги Green Alternative.

Гап шундаки, илиқ ва иссиқ қиш тиканли ҳайвонларнинг қиш уйқусининг бузилишига олиб келади. Шу сабабли, улар тезроқ жуфтлашиш даврига ўтиб кетишади ва биринчи типратикан боласи январь ойининг охирида туғилади. Аммо март ва апрель ойларида қайта кўтарилган совуқда типратикан болалари нобуд бўлади.

Бундан ташқари, типратиканларнинг йўқ бўлиб кетишига қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицидлар ҳам таъсир қилади. Улар туфайли ҳайвонлар турли касалликларга кўпроқ мойил бўлади.

Киритилди: 22:54 23.06.2022. Ўқилди: 4867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!