Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Японлар Ўзбекистондаги йўл белгилар учун махсус бўёқ ишлаб чиқишди

Японлар Ўзбекистондаги йўл белгилар учун махсус бўёқ ишлаб чиқишди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Atomix, Mitsui &Co., Ltd. ва Mitsui Bussan Chemicals компаниялари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, тарафлар ўзаро ҳамкорлик, хусусан, автомобиль йўллари юзасига белги тушириш учун қўлланилувчи илғор воситаларни ишлаб чиқариш бўйича япон компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳа истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, Жаҳғонгир Ортиқхўжаев юқори сифатли бўёқларни ишлаб чиқиш ва келгусида уларнинг Тошкентда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратди.

Ўз навбатида, Atomiх компаниясининг маркетинг ва сотувлар бўйича бош менеджери Хидеки Ода ўтган йили йўл қопламасига тушириладиган белгилар учун бўёқларни синовдан ўтказганда, Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, махсус формулали бўёқларни ишлаб чиқиш зарурияти аниқланганлигини таъкидлади.

“Японияга қайтиб, биз минтақангиз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда учта янги формула ишлаб чиқдик. Айни вақтда шулардан энг самаралисини сифатли ва чидамли маҳсулот олиш учун қўлламоқчимиз”, - деди мутахассис.

 

Киритилди: 12:46 12.02.2020. Ўқилди: 2218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!