Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Японлар темир йўлларни қордан тозалашда сунъий онгдан фойдаланишни режалаштирмоқда

Японлар темир йўлларни қордан тозалашда сунъий онгдан фойдаланишни режалаштирмоқда

Япониянинг West Japan Railway темир йўл компанияси йўлларни қордан тозалаш самарадорлигини ошириш ва "синкансен" тезюрар поездларини ҳимоялаш учун сунъий онгдан фойдаланилувчи тизимни яратмоқчи. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.

Ҳозирда операторлар метеорологик хабарлар асосида йўлларни қордан тозалашга сафарбар этиладиган ишчилар сонини аниқлашига тўғри келмоқда. 

Ишлаб чиқиладиган тизим реал вақт режимида темир йўллардаги ва поезд устига тўпланган қор тўғрисида ҳамда яқин вақт ичида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот йиғади ва қайси участкага неча киши керак бўлишини аниқлаб беради.

Тизим йил охирига қадар тақдим этилиши кутилмоқда.

Киритилди: 20:17 26.01.2020. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!