Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Японияда рекорд катталикдаги олтин ванна яратилди

Японияда рекорд катталикдаги олтин ванна яратилди

Япониянинг Сасебо шаҳридаги курортда дунёдаги энг катта олтин ванна ўрнатилди. Бу ҳақда Kyodo news нашри хабар берди.

Ванна 150 кг 18 қиротли соф олтиндан тайёрланган. Уни токиолик усталар гуруҳи яратган. Ваннанинг нархи тахминан 800 млн иен 7,1 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади.

Ванна иссиқ чашмалар курортида ўрнатилган бўлиб, ундан барча истовчилар фойдаланишлари мумкин. Ванна айлана шаклида бўлиб, ўз ичига икки кишини сиғдира олади.

Ванна тегишли текширувлардан ўтказилган. Маълумотларга кўра, ушбу ваннада ҳордиқ чиқариш соатига тахминан 48 долларни ташкил қилади.

Антиқа ванна, шунингдек, Гиннес рекордлар китобига ҳам киритилди.

Manba: kun.uz

Киритилди: 21:45 22.04.2019. Ўқилди: 1772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!