Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Японияда мусулмонлар сони кўпаймоқда

Японияда мусулмонлар сони кўпаймоқда

Сўнгги ўн йил ичида Японияда мусулмонлар сони кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди. 2010 йилги статистик маълумотларга кўра, Японияда мусулмонлар сони 110 мингга етган. 2019 йил охирига бориб ушбу кўрсаткич тахминан 330,000 га етди ва яна 50,000 япониялик исломни қабул қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатда мусулмонлар учун 110 та масжид фаолият юритмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда мусулмонлар сони бутун дунё бўйича тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. 2050 йилга келиб, мусулмонлар сони тахминан 2,9 миллиард кишига етиши, бу эса ўз навбатида ер юзидаги мусулмонларнинг 26 фоизини ташкил этади.

Айни пайтда Японияда турли давлатлардан келган мусулмонлар 120 минг, доимий равишда истиқомат қилувчилар сони эса ўн мингтани ташкил этади.

Ушбу давлатда аксарият мусулмонлар Токио, Чукип метрополитан зонаси ва Кинки тумани каби шаҳар ҳудудида яшайдилар.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Киритилди: 06:00 22.01.2021. Ўқилди: 4885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!