Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Японияда мамлакатдаги энг баланд осмонўпар бино қурилиши бошланди

A A A
Японияда мамлакатдаги энг баланд осмонўпар бино қурилиши бошланди

Токиода Япониядаги энг баланд бино бўладиган осмонўпар бино қурилиши бошланди.

Бу ҳақда Mitsubishi Estate лойиҳаси оператори маълум қилди.

Пойтахт марказидаги Токио вокзали ёнида қурилиш бошланди. Torch Tower деб номланадиган осмонўпар бинонинг баландлиги тахминан 390 м бўлиши ва қурилиш ишлари 2028 йилнинг мартигача якунланиши кутилмоқда. Шундай қилиб, янги бино мамлакатдаги энг баланд бино бўлиб, ҳозирги рекордчи - Токиода жойлашган 330 м баландликдаги Azabudai биносидан ҳам ўтиб кетади.

Шакли ва дизайни бўйича янги осмонўпар бино ўз номига мос равишда машъалага ўхшайди. Унинг юқори қаватлари ёрқинроқ ёритиб, ёнаётган машъал алангаси эффектини яратиши кутилмоқда.

Киритилди: 11:06 30.09.2023. Ўқилди: 4100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!