Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Японияда кучли ёмғирдан олти киши вафот этди

Японияда кучли ёмғирдан олти киши вафот этди

Исикава префектурасида рекорд даражадаги жала оқибатида олти киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди ва яна 8 киши билан алоқа узилган, деб хабар берди NHK.

Риа Новости агентлиги хабарига кўра, Накая туннелида кўчки содир бўлган ва 10 киши ташқарига чиқа олмаган. Улардан иккитаси вафот этди. Бундан ташқари, қулаган уй остидан инсон жасадлари топилган. Дарё яқинида бир кишининг жасади топилди.

Табиий офатдан айниқса Ното, Вадзима ва Судзу шаҳарлари қаттиқ жабрланган. Бу шаҳарлар шу йилнинг 1 январида содир бўлган зилзиладан ҳам жиддий зарар кўрган эди.

Дам олиш кунларида Исикава префектурасининг 7 шаҳар ва қишлоғида 131,4 минг киши эвакуация қилинди.

Шанба куни Вадзима шаҳрида рекорд миқдорда ёмғир ёққаани маълум бўлди. Аниқроғи, бу ерда 24 соат ичида ёққан ёмғир миқдори 300 миллиметрни ташкил этган. Бу 1975 йилдан бери қайд этилган рекорддир. Судзуда 24 соат ичида 200 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғди. Якшанба куни ҳам ёмғир ёғди.

Киритилди: 22:10 23.09.2024. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!