Бугун 23 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кремль Зеленскийнинг ғалаба режаси ҳақида гапирди

Кремль Зеленскийнинг ғалаба режаси ҳақида гапирди

Кремль ОАВда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШга ғалаба режасини тақдим этиш режалари ҳақидаги хабарларга изоҳ бермаяпти.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга «Агар расмий манбалардан бирон бир маълумот пайдо бўлса, биз, албатта, уни диққат билан ўрганамиз», деди.

Унинг тушунтиришича, Кремль Зеленскийнинг режасини ОАВ хабарлари асосида таҳлил қилиш мумкин эмас деб ҳисоблайди.

«Ҳозирча турли хил маълумотлар, жумладан, қарама-қарши ва ишончсиз маълумотлар мавжуд. Биз бунга ўта вазминлик билан қараймиз», — дея қўшимча қилди Песков.

Киритилди: Бугун 16:48. Ўқилди: 1324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!