Бу ҳақда Япония метеорология агентлиги хабар берди.
Дастлаб зилзила магнитудаси 6,9 деб баҳоланган, аммо кейинчалик бу маълумот қайта кўриб чиқилиб, 7,2 магнитуда экани аниқланган.
Зилзила Иватэ префектурасининг Тинч океани соҳиллари яқинида, 44 километр чуқурликда кузатилган. Ерости силкинишлари энг кучли даражада Аомори префектурасининг Хасиками шаҳрида сезилган. Шунингдек, у пойтахт Токио шаҳрида ҳам билинган.
Хасиками ва Хатинохе шаҳарлари ёнғин-қутқарув хизматлари маълумотига кўра, тўрт нафар фуқаро енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.