Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Японияда 50 дан ортиқ автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Японияда 50 дан ортиқ автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Япониянинг Гунма префектурасида, мамлакатнинг марказий қисмида 50 дан ортиқ автомобиль иштирокида содир бўлган йирик ЙТҲда камида бир киши ҳалок бўлди, камида 26 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди.

Ҳодиса маҳаллий тезюрар йўлда содир бўлган. Ҳодисада камида 10 та машина ёниб кетган, дастлаб музлик туфайли юзага келгани тахмин қилинган.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, бир кекса аёл ҳалок бўлган, беш киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, яна 21 киши энгил жароҳатлар олган. Ҳодиса туфайли Япониянинг марказий қисмидаги тезюрар йўлнинг бир қанча қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилди.

Киритилди: 07:24 27.12.2025. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда