Бугун 23 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Япония ташқи ишлар вазири Эронни “сабр"га чақирди

Япония ташқи ишлар вазири Эронни “сабр"га чақирди

Япония ҳукумати Эронни Яқин Шарқдаги кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун сабр қилишга ча

Япония ташқи ишлар вазири Такэси Ивая эронлик ҳамкасби Аббос Арагчи билан телефон орқали мулоқот қилди.

қирди. Бу ҳақда Anadolu маълум қилди.

Япония ташқи ишлар вазири Такэси Ивая эронлик ҳамкасби Аббос Арагчи билан телефон орқали мулоқот қилди.

40 дақиқа давом этган суҳбат чоғида Ивая ўз мамлакатининг Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши, хусусан, Эроннинг Исроилга қилган сўнгги ҳужумидан жиддий хавотирда эканлигини билдирди, дея хабар беради Япония Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ивая барча томонларни, жумладан Эронни ҳам кескинликлар янада кучайишига йўл қўймаслик учун сабрга чақирди ва минтақада кескинлик кучайган тақдирда Япония фуқаролари хавфсизлигини таъминлашда Эрондан ёрдам кутишини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган ёзма баёнотга кўра, Арагчи ва Ивая минтақадаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашган.

Вазирлар яна беқарорликнинг олдини олиш, Ғазо ва Ливанда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва Исроил ҳужумлари содир бўлган тақдирда бу ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун халқаро саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидладилар.

Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Киритилди: 23:55 22.10.2024. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!