Шимолий Корея сешанба куни эрталаб еттита қисқа масофали баллистик ракета учирди.
Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Гэн Накатани маълум қилди.
"Камида еттита ракета 100 км баландликда 400 км масофани босиб ўтди", — деди Г.Накатани.
Ракета учирилгани ҳақида аввалроқ Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати хабар берган эди. Ракеталар Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушди.
Япония ҳукумати дипломатик каналлар орқали Пхеньянга норозилик билдирган.