Бугун 3 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Япония Россия газидан воз кечиши мумкин

Япония Россия газидан воз кечиши мумкин

АҚШнинг автомобиль импортига қўшимча тарифлар киритиши Японияни Россия газидан воз кечишга мажбур қилиши мумкин. Бу ҳақда Nikkei ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Япония бош вазир котибияти раҳбари Ёсимасу Хаяси аллақачон ҳукумат мамлакат автомобилсозлик саноатини АҚШнинг янги тариф режимидан чиқариш бўйича музокаралар олиб боришини маълум қилган.

Шу билан бирга, агентлик сўровнома ўтказган иқтисодчилар ҳукумат қўллаши мумкин бўлган бир нечта вариантлар мавжудлигини, улар орасида АҚШдан дон, гўшт ва табиий газ харид қилишни кўпайтириш ҳам борлигини айтишган. Бу хусусан Россия газининг Америка гази билан алмаштирилишига олиб келиши мумкин.

2023 йилда Япония импортида Россия гази 8,9 фоизни, Америка гази эса 7,2 фоизни ташкил этган.

Киритилди: 20:39 27.03.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!