Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Япония қурол экспортига қўйилган тақиқни олиб ташлади

A A A
Япония қурол экспортига қўйилган тақиқни олиб ташлади

Япония ҳукумати бюджетдаги ҳарбий харажатларни сезиларли даражада оширди ва ҳалокатли қуроллар экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Фумио Кисида маълум қилди, деб ёзди Fox News.

Япония ҳукумати мудофаа харажатларини 16 фоизга ошириш ва Иккинчи жаҳон урушидан бери амалда бўлган қурол экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди.

«Биз қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро тартибни ҳимоя қилишга ҳамда Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликка эришишга ҳисса қўшишга умид қиламиз», деди Кисида ва Япония тинчликпарварлик тамойилларига содиқлигини қўшимча қилди.

Бюджет лойиҳаси тасдиқлангач, Япония дарҳол Қўшма Штатларга «Patriot» ракета тизимларини жўнатди. Қайд этилишича, ракеталар аввал Японияда АҚШ лицензияси асосида ишлаб чиқарилган.

Киритилди: 09:14 24.12.2023. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!