Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Япония орбитага кичик ёғоч сунъий йўлдошни олиб чиқади

Япония орбитага кичик ёғоч сунъий йўлдошни олиб чиқади

Япония олимлари дунёдаги анъанавий космик аппаратлардан фарқ қилувчи миниатюра ёғоч сунъий йўлдошни яратди.

АЗЕРТАДЖ агентлигининг хабар беришича, LignoSat номли зонд магнолия дарахтидан яратилган. У Халқаро космик станция (ХКС) бортида ўтказилган тажрибалар давомида тўлиқ синовдан ўтказилди. Магнолия дарахти ажойиб барқарорликка эга ва кучли силкинишга бардош беради. Қурилма шу йилнинг ёзида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўлчами бор-йўғи қаҳва чашкасидек бўлган сунъий йўлдош орбитада бир қатор тажрибалардан ўтади.

- Сунъий йўлдошнинг вазифаларидан бири - ёғоч конструкциянинг фазовий деформациясини ўлчашдир. Ёғоч бир йўналишда мустаҳкам ва барқарор, лекин бошқа йўналишда ўлчамдаги ўзгаришлар ва ёриқларга мойил бўлиши мумкин”, - дейди лойиҳа менежери Кодзи Мурата.

Зонд коинотда камида олти ой қолиши ва миссия охирида атмосферанинг юқори қатламларига қайта кириши режалаштирилган.

Киритилди: 23:13 20.02.2024. Ўқилди: 2013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!