Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбий-денгиз кучларининг ракеталарга қарши мудофаа бўйича қўшма машғулотлари Корея яриморолидаги вазиятнинг янги кескинлашуви фонида ўтказилмоқда. Иттифоқчилар ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштиряпти.
Жанубий Корея, АҚШ ва Япония Япон денгизининг халқаро сувларида ракетага қарши мудофаа машқларини бошлади. 17 апрель душанба куни машғулотларда Жанубий Кореянинг 60 дан ортиқ ҳарбий самолётлари, жумладан F-35A, F-15K ва KF-16 қирувчи самолётлари, шунингдек, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 40 га яқин самолётлари, жумладан F-16 қирувчи самолётлари, денгиз пиёдалари корпусининг А-10 ва F-35B ҳужумкор самолётлари, FA-18 реактив самолётлари қатнашмоқда. Бундан ташқари, уларда Жанубий Кореянинг Yulgok Yi I эсминеци, Американинг USS Benfold ракета эсминеци ва Япониянинг Atago кемалари иштирок этмоқда.
Қўшма ҳарбий машғулотлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва КХДР томонидан ортиб бораётган ракета таҳдидларига самаралироқ қарши туришга қаратилган, деб хабар берди Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари. Уларнинг мақсади - уч мамлакат қирувчи самолётларининг ўзаро мувофиқлиги ва комбинацияланган операцион имкониятларини ошириш.
Манёврлар дипломатик ва ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш доирасида ракеталарга қарши ва сувости кемаларига қарши мудофаа машғулотларини мунтазам ўтказиш бўйича уч томонлама музокаралар якунлари бўйича Вашингтондаги келишувдан бир неча кун ўтиб ўтказилмоқда.