Теҳрон ядровий дастури масаласини дипломатик йўл билан ҳал қилишга уринишлар олиб борилаётган бир пайтда Япония ҳукумати Исроилнинг Эронга зарбасини қоралайди.
Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Такэси Ивая маълум қилди.
"Эрон ядровий муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар, биринчи навбатда, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар давом этаётган бир пайтда ҳарбий воситалар қўлланилгани ниҳоятда афсус”, деди у матбуот анжуманида ва Япония тарангликнинг кучайишига олиб келадиган ҳаракатларни қоралашини қўшимча қилди.