Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Япония ҳайвонот боғлари ярим аср ичида биринчи марта пандаларсиз қолди

Япония ҳайвонот боғлари ярим аср ичида биринчи марта пандаларсиз қолди

Январь ойи охирида Япониядаги Токио ҳайвонот боғидан икки эгизак панда Хитойга қайтарилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Япониянинг Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, ҳайвонлар қайтганидан кейин Япония ҳайвонот боғлари 53 йил ичида биринчи марта пандалардан холи бўлади.

Агентликнинг қайд этишича, биринчи пандалар Хитойдан Японияга 1972 йилда икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг нормаллашгани белгиси сифатида кўчирилган. Бироқ Пекин ва Токио ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда, Япония ҳайвонот боғларида янги пандаларнинг пайдо бўлиш истиқболлари ноаниқлигича қолмоқда.

Қайд этиш жоизки, барча йирик пандалар Хитой мулки ҳисобланади: ҳатто хорижда туғилган ҳайвонлар ҳам хориж ҳайвонот боғларига фақат ижара шартномаси асосида ўтказилади. Бу тамойил Пекин ташқи сиёсат воситаси сифатида фойдаланадиган “панда дипломатияси”да мустаҳкамланган.

Киритилди: 13:30 15.12.2025. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!