Охирги сўров натижаларига кўра, Япония Бош вазири Сигэру Исибанинг рейтинги пасайишда давом этмоқда.
Кўрсаткич 3,5 фоиз пунктга тушиб, 36,5 фоизни ташкил этди. Ноябрь ойи ўрталарида ўтказилган аввалги жамоатчилик фикри сўрови натижалари билан солиштирганда, норозилик даражаси 43,1 фоизга ошган, бу Сигэру Исиба ҳукуматининг асосий қонунлар ва мамлакат бюджетини қабул қилиш қобилиятига шубҳа билан боғлиқ.
Бундан ташқари, респондентларнинг 66 фоизи давом этаётган жанжаллар фонида сиёсий маблағлардан фойдаланишда шаффофликни оширишни талаб қилган, 85,5 фоизи эса сайловлар вақтида ижтимоий тармоқлардаги дезинформациялар ҳақида хавотир билдирди.
Республика бўйича ўтказилган сўровда жами 1056 киши иштирок этди.