Бугун 14 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Япония бош вазири АҚШга ташриф буюриб, тарифларни муҳокама қилмоқчи

A A A
Япония бош вазири АҚШга ташриф буюриб, тарифларни муҳокама қилмоқчи

Япония бош вазири Сигэру Исиба президент Дональд Трампга тарифлар бўйича Токио позициясини етказиш учун тез орада АҚШга ташриф буюришга тайёр. Бу ҳақда Япония ҳукумати раҳбари парламентнинг бюджет комиссиясида маълум қилди, деб ёзади Report.

"Биз Америка томони билан доимий равишда турли даражаларда музокаралар олиб бормоқдамиз. Агар керак бўлса, мен шахсан АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар олиб бораман, аммо бу масала бўйича ҳозирча ҳеч нарса ҳал қилинмаган", – дея таъкидлаб ўтди у депутатлар саволларига жавоб берар экан.

Шунингдек Исиба "имкон қадар тезроқ" Қўшма Штатларга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирди.

Бош вазир Япония томони тарифлардан озод қилинмаганидан яна бир бор афсусда эканини билдириб, мамлакат расмийлари Америка томонини бунга кўндиришда давом этишига ваъда берди. Бош вазир қўшимча қилдики, Япония Қўшма Штатлар билан савдода “инсофсиз иш қилмайди” ва буни Қўшма Штатларга аниқ етказиш керак.

Киритилди: 10:25 07.04.2025. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!