Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Япония билан ҳамкорликда тупроқ унумдорлиги оширилади

A A A
Япония билан ҳамкорликда тупроқ унумдорлиги оширилади

Ўзбекистон Япония билан ҳамкорликда ерлар унумдорлигини оширади. Бу ҳақида Бу ҳақида Тошкент Давлат Аграр университетида бўлиб ўтган семинарда маълум бўлди.

“Ўзбекистонда юқори концентратли фулво кислотадан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларини яхшилаш технологияси” мавзусидасеминар бўлиб ўтди. Унда Япония суюқ ўғитларидан фойдаланиш натижаси ҳақида маълумот берилди.

"Институтимиз олимлари Япония компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу маҳсулотини қўллаш борасида (Фужимин суюқ ўғити - таҳр.) қўшма тадқиқотлар ўтказди. Дастлабки хулосаларга кўра, ерлар шўрланишига қарши самарали восита ва тупроқларни соғломлаштиришда ҳам унинг ижобий натижаси кўринмоқда. Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқда", —дейди Тупроқшунослик институти директори Шуҳрат Бобомуродов.

Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти директори Шуҳрат Бобомуродов ҳамда Япония давлатининг “Japan Conservation Engineers & Co. LTD” компанияси менежери Ёшида Казуё, тупроқ бўйича маслаҳатчи Акияма Нанако ва вазирликнинг бошқарма бошлиқлари ҳамда республикамиздаги фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.

Киритилди: 21:50 21.08.2023. Ўқилди: 2324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!