Япония ва АҚШ ўртасидаги анъанавий иттифоқ сўнгги 25 йилдаги энг жиддий синовни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times нашри хабар берди. Бундай вазиятга сабаб — Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШ ҳукумати томонидан жорий этилган янги тавсия қилинмаган тариф сиёсатидир.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШнинг 25 фоизли импорт божлари Япония маҳсулотларига ҳам тааллуқли бўлиб, Токио бунингдан қаттиқ ташвишга тушган. Япония бу тарифлардан истисно қилинишини кутган, аммо бундай бўлмади. Бу орқали Вашингтонда Японияга нисбатан ишонч йўқолгани ва икки томонлама муносабатларда жиддий муаммолар борлиги кўзга ташланмоқда.
FT манбаларига кўра, икки давлат расмийлари ўртасида чуқур ишончсизлик ва бир-бирини тушуниш муаммоси мавжуд. Япония расмийлари Трамп маъмуриятини фақат ўз манфаатини кўзлашда айбламоқда. Улар таъкидлашича, Трампнинг жамоаси учун “муқаддас” нарса қолмаган — ҳаммаси шароитга қараб ўзгаради.
Белгиланишича, Японияда АҚШ билан муносабатлар бундай даражада мураккаблашгани сўнгги бор 1990-йилларда кузатилган. FT сўзларига кўра, иттифоқ сақланиб қолади, аммо уни қайта кўриб чиқиш ва "қайта юклаш" лозим бўлади. Бу алоқа синовдан ўтмоқда — 2025 йилда АҚШнинг иттифоқчиси бўлиш нимани англатиши аниқлашади.
Айрим таҳлилчиларнинг таъкидлашича, муносабатларга таъсир қилган яна бир ҳолат — Дональд Трампнинг сўнгги чиқишлари бўлди. У интервьюда Япония бош вазири Шигэру Исибани “Мистер Япония” деб атаган. Бу эса, бир неча ой олдин Япония ҳақида айтилган илиқ фикрлардан кескин фарқ қилади.
Ушбу сиёсий ва иқтисодий келишмовчиликлар Япониянинг иқтисодиёти ва минтақавий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Яқин ҳафталарда икки давлат ўртасидаги музокаралар қандай давом этиши — бутун Шарқий Осиёдаги сиёсий вазиятга таъсир кўрсатиши эҳтимолдан ҳоли эмас.