АҚШ томонидан автомобиллар импортига қўшимча божлар жорий этилиши Японияни Россия газидан воз кечишга мажбур қилиши мумкин.
Бу ҳақда Япониянинг Nikkei агентлиги хабар бермоқда.
Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимасу Хаяси аллақачон ҳукумат Япония автомобиль саноатини АҚШнинг янги тариф режимидан чиқариб ташлаш бўйича музокаралар олиб боришини айтди.
Айни пайтда, агентлик томонидан сўралган иқтисодчилар ҳукумат бир неча вариантни қўллаши мумкинлигини, жумладан, АҚШдан дон, гўшт ва табиий газ харидларини кўпайтиришни айтишди. Бу, хусусан, Россия газининг Америка газига алмаштирилишига олиб келиши мумкин.
2023 йилда Россия гази Япония импортининг 8,9 фоизини, Америка гази эса 7,2 фоизни ташкил этди.