Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Январ ойида йиллик инфляция даражаси 7,2 фоизни ташкил этди

Январ ойида йиллик инфляция даражаси 7,2 фоизни ташкил этди

Инфляциянинг 45 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, 13 фоизи гўшт ҳисобига бўлган.

Гўштда импортга қарамликни қисқартириш учун озуқа масаласини ҳал қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Муборак туманида 5 минг гектар ер фойдаланишга киритилиб, маккажўхори экиш бошланаётгани барча учун намуна экани қайд этилди. Шу боис, бу йил қўшимча 60 минг гектарда бу ишларни ташкил қилиш топширилди. Бу қўшимча 350 минг чорва учун кафолатланган озуқа базаси бўлади.

Майда шохли қорамол наслини яхшилаш учун ўтган йил Мўғулистондан 100 минг қўй ва эчки олиб келинди. Бу йил ҳам мазкур ишлар давом эттирилиши белгиланди.

Ўтган йил 772 минг тонна картошка импорт қилинди. Жорий йилда мутасаддилар, ҳокимлар 4,5 миллион тонна картошка ҳосили олиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Киритилди: Бугун 17:22. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!