Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида шу йил 21 декабрга ўтар кечаси уч номаълум шахс Файзли маҳалласи Беруний кўчасида жойлашган кўприк тагида Мустақиллик маҳалласида яшовчи М.Э.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, пуллари ва Iphone русумли уяли телефонини тортиб олиб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зангиота туманида яшовчи И.Р., С.С. ва Янгийўл туманида яшовчи Л.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.