Бугун 6 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Янгийўлда 8 қаватли уй қурилиши тўхтатилди

Янгийўлда 8 қаватли уй қурилиши тўхтатилди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди. Бинонинг айрим қисмларида ғишт мустаҳкам терилмагани аниқланган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Камолот кўчасидаги объект “Саидазим ота” МЧЖ томонидан қурилаётган бўлган. 8 қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган бинонинг қурилиш-монтаж ишлари қурилиш талабларига зид равишда бажарилган. Ажратма деворларда ғишт теришда белгиланган кўрсаткичларга амал қилинмаган. Ғишт териш жараёнларида қурилиш сеткаларидан фойдаланилмаган. Бу эса объектда техник ва ички назорат ишламаганини кўрсатади.

Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилган ва улар маъмурий жаримага тортилиши белгиланган. Бино техник текширувдан ўтказилгунга қадар қурилиш ишлари тўхтатилди.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!