Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Янгиҳаёт туманида дўкон олдидаги эҳсон қутиси ўғирланган шахс қўлга олинди

Янгиҳаёт туманида дўкон олдидаги эҳсон қутиси ўғирланган шахс қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс дўкон ёнига ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаб кетгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 28 январь куни соат тахминан 18.00 ларда номаълум шахс Янгиҳаёт тумани, “Ташаббус” маҳалласи ҳудудидаги дўконларнинг бири олдида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган фуқаро Д.И. аниқланиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: Бугун 17:14. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!