Янги йил арафасида Сурхондарёда бодом дарахти гуллади. Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, айни кунларда кузатилаётган илиқ ҳаво таъсирида Бойсун туманида бодом дарахти гуллади.
"Қиш фаслининг бу вақтида бодомнинг уйғониши ҳали олдинда турган совуқлар таъсирида нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли боғбонларимиз дарахтларнинг эрта уйғонишини олдини олиш, совуқ урушидан асраш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим бўлади", - дейилади хабарда.