Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Янги йил анъанаси: Францияда юзлаб автомобилларга ўт қўйилди

Янги йил анъанаси: Францияда юзлаб автомобилларга ўт қўйилди

Янги йил тунида бутун Франция бўйича 861 дона автомобилга ўт қўйилди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб Europe 1 радиостанцияси хабар берди.

 Бир йил аввал 1457 дона автомобилга ўт қўйилган бўлиб, бу тарихий рекорд ҳисобланади. Бу йил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари префектлар кесимида ўт қўйилган автомобиллар сонини эълон қилмади.

 Мамлакат ички ишлар вазири Жералд Дарманен гуруҳлар ўртасида автомобилга ўт қўйиш бўйича мусобақалашишга йўл қўймаслик учун префектлардан маълумотларни эълон қилмасликни талаб қилди. 

 Францияда кўп йиллардан буён 1 январга ўтар кечаси автомобилларга ўт қўйиш анъанага айланган бўлиб, ҳукумат бунга қарши ҳеч нарса қила олмаяпти.

 1 январдан Франциянинг 15та департаментида чекловлар кучайтирилди. Эндиликда комендантлик соати 20:00дан эмас, балки 18:00дан бошланади.

Киритилди: 07:30 04.01.2021. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!