Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Янги вируснинг барча белгилари эълон қилинди

Янги вируснинг барча белгилари эълон қилинди

Хитойда янги вируснинг барча белгилари эълон қилинди. Унинг одатий белгилари - иситма ва йўтал. Бироқ бу беморларда пайдо бўладиган ягона белги эмас. Бу ҳақда Хитой оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Ухандаги шифохоналарга коронавирус билан келган кўплаб беморларда диарея, кўнгил айниш, бош оғриғи, чарчоқ, шунингдек, овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимидаги муаммолар мавжудлиги аниқланди. Шифокорлар одамларни ҳушёр бўлишга чақирди.

Mутахассисларнинг фикрига кўра, саёҳатда одамлар гавжум жойларга ташриф буюргандан сўнг, нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун ниқоблардан фойдаланиш, фақат шиша идишдаги сувларни ичиш, иссиқлик билан ишланган овқатни истеъмол қилиш ва қўлни ювиш керак.

 

Киритилди: 16:36 26.01.2020. Ўқилди: 4972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!