Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўкрак нишони таъсис этилади

“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўкрак нишони таъсис этилади

Ҳукумат қарори (68-сон, 19.02.2026 й.) билан “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

📝 Низомга кўра, кўкрак нишонига номзодлар рўйхати қуйидагиларни бирлаштирувчи Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти доирасида шакллантирилади:

▫️ Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари;
▫️ мактаблар;
▫️ Президент мактаблари ва “Янги Ўзбекистон” университети битирувчилари;
▫️ “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастури иштирокчилари;
▫️ дунёнинг нуфузли олий таълим ва бошқа ташкилотларида билим ва тажриба орттирган иқтидорли ватандошлар.

📑 Ишчи гуруҳ тақдимномалар асосида ҳужжатларни умумлаштириб, ҳар йили 25 мартга қадар белгиланган талаблар асосида энг муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилади.

⏭️ Хулоса асосида номзодларнинг ҳужжатлари “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссиясига юборилади.

⏳ Республика комиссияси ҳар йили 20 майга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

🎖 Кўкрак нишони ҳар йили Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг қурултойида топширилади.

Киритилди: Бугун 10:39. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!