Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Янги Ўзбекистон боғи”да аттракцион бўлмайди

A A A
“Янги Ўзбекистон боғи”да аттракцион бўлмайди

Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида “Agromir Building” МЧЖ томонидан “Янги Ўзбекистон боғи” барпо этилмоқда. Бу ерга Туркия давлатидан 27 турдаги 8 минг туп қимматбаҳо навли манзарали дарахт ниҳоллари олиб келиб экилди.

Дарахтларни суғориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида 4 дона ер ости қудуғи қазилган бўлиб, ушбу ниҳолларни парваришлаш учун боғбонлар гуруҳи ҳам Туркия давлатидан жалб қилинган. Улар кўчатларнинг униб, ўсишини таъминлаш, шунингдек, ҳудуд иқлим ва тупроқ шароитига мослаштириш ишларини олиб борадилар. Эътиборлиси, 50 гектарлик мазкур боғда ҳеч қандай аттракцион ўрнатилмайди ва кўнгилочар кўчма барлар ҳам бўлмайди.

Бу ерда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар яшилликдан баҳра олиб, очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришади. Бунинг учун боғда сокинлик муҳити яратилиб, ўтириш учун ўриндиқлар ўрнатилади, китоб ўқиш учун шароит яратилади.

Шунингдек, эрталабки бадантарбия учун велосипед йўлаклари барпо этилади. Одамларнинг сайр қилиши, спорт машғулотларини олиб бориши учун шароит яратилади.

Ҳозирда мазкур ишлар тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилмоқда.

Киритилди: 17:40 30.01.2022. Ўқилди: 3347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!