Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Янги ўқув йили бу сафар эрта бошланадими?

A A A
Янги ўқув йили бу сафар эрта бошланадими?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларида янги ўқув йилининг эрта бошланиши ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Бу эса ёзги таътил кунларини олдиндан режалаштирган ота-оналар ҳадигига сабаб бўлиши мумкин.

 Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди ва қуйидаги жавобни олди:

— Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилининг 10 августда бошланиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Ўқувчиларнинг ёзги таътил кунлари муддати ва янги ўқув йилининг бошланиш санасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Тизимга бирор янгилик жорий этилиши режалаштирилган тақдирда, бу ҳақда, албатта, ОАВ орқали расман маълум қиламиз.

Киритилди: 09:10 05.07.2018. Ўқилди: 1770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар