Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Янги тахмин! Коронавирус ушбу 10 мамлакатдан бирида пайдо бўлган

Янги тахмин! Коронавирус ушбу 10 мамлакатдан бирида пайдо бўлган

Хитойлик олимлар коронавирус Ҳиндистон ёки Покистондан келиб чиққан деб тахмин қилишди, деб ёзади “Daily Mail”.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, вирус 2019 йилда иссиқлик ва қурғоқчилик шароитида ҳайвондан одамга юққан. Зеро, ўша пайтда одамлар ва ҳайвонлар бир хил сувдан ичишга мажбур бўлишган.

Таъкидланишича, тадқиқот ўтказгандан сўнг мутахассислар коронавирус ўн мамлакат – Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Италия, Чехия, АҚШ, Греция, Австралия, Россия ёки Сербияда пайдо бўлиши мумкинлигини аниқлашган.

Ўз навбатида, Глазго олимлари эса ушбу мақолани танқид қилган ҳолда ундаги далилларга шубҳа билдиришди.

“Муаллифлар вируснинг аниқ Хитойда пайдо бўлганлиги ва айнан у ердан тарқалганлигини кўрсатаётган кенг қамровли эпидемиологик маълумотларга эътибор беришмаган. Ушбу ҳужжат бизнинг SARS-CоV-2 ҳақидаги тушунчамизга ҳеч нарса қўшмайди”, - дея таъкидламоқда Глазго университети мутахассиси Дэвид Робертсон.

Киритилди: 20:11 28.11.2020. Ўқилди: 4648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!