Энди қўшимча газ баллони олиш билан боғлиқ ҳар бир мурожаат жойига чиққан ҳолда мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилади.
Янги тартибга кўра, оила аъзолари кўп бўлган ва рўйхатдан ўтган уй хўжаликлари энди белгиланган муддатда ўз ID-карта орқали икки маротаба газ олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ахборот хизати маълум қилди.
Бундан ташқари, янги истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам янгиланди. Бунда хонадонда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ошхона ва газ жиҳозлари белгиланган талаб ва стандарларга мос келишига алоҳида эътибор қаратилди.
Газ баллонни ишга тушириш ва созлаш хизмати учун тўлов амалга оширилгандан сўнг, ўрнатилган тартибда шартнома тузилади ҳамда тасдиқланган жадвал асосида манзилга суюлтирилган газ етказиб берилади.
Компания ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур қарор қарийб тўрт мингта истеъмолчи мурожаатини ўрганиш натижалари асосида қабул қилинган бўлиб, уларнинг 40 фоизи иккинчи газ баллон олиш масаласи билан боғлиқ бўлган.