2019 йил январь ойида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга бўлган ишонч даражаси 32,2 фоиз даражага тушиб, рекорд ўрнатди. Бу ҳақда segodnya.ua хабар берди.
Социалистларнинг маълум қилишича, январь ойи ўрталарида Путинга аҳолининг 33,4 фоизи ишонган, бироқ ойнинг охирида ушбу кўрсаткич 32,2 фоизга тушган. Бироқ сиёсатчилар орасида у ҳали ҳам ишончга сазовор.
Иккинчи ўрин мудофаа вазири Сергей Шойгуга насиб қилди. Январь ойида унинг рейтинги 15,5 фоизгача кўтарилди.
Учинчи ўринни ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эгаллаб турибди, унинг рейтинги 9,3 фоиздан 13,2 фоизгача кўтарилди.