Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Янги офат! Австралия сичқонлар тўдаси қуршовида қолди

Янги офат! Австралия сичқонлар тўдаси қуршовида қолди

Сув тошқинлари, ёнғинлар ва қурғоқчиликдан сўнг Австралияда янги офат – сичқонлар тўдаси пайдо бўлди.Янги офат! Австралия сичқонлар тўдаси қуршовида қолди

Фермерлар ваҳимага тушган: улар бу йил катта ҳосилдан умид қилишган эди, аммо бу умидлар пучга чиқади. Табиий офатлар ва табиий душманларнинг камайиши кемирувчиларнинг чексиз миқдорда кўпайишига имкон яратди. Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида сичқонлар сони катастрофа даражасига етди.

“Улар ҳамма ерда, сичқонлар шунчалик кўплигидан оёғингизнинг тагидаги ер қимирлаётганга ўхшайди. Улар йўлида чиққан ҳамма нарсани йўқ қилади – донлар, сомон, ҳатто техникани ҳам ишдан чиқаради. Биз бунга чора тома олмаяпмиз”, – дейди маҳаллий фермерлардан бири.

Олимларнинг фикрича, экотизим тикланиши учун вақт керак. Битта урғочи сичқон бир мавсумда 500 тагача туғиши мумкин.

Фермердар кемирувчиларга қарши курашга катта маблағ сарфлашмоқда, аммо шунга қарамай бунинг фойдаси бўлмаяпти. Ҳукумат фермерларга 50 млн Австралия доллари ажратди, аммо экспертлар бу ёрдамни кечиккан ва етарлича эмас деб баҳолашди.

Киритилди: 14:05 28.05.2021. Ўқилди: 3092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!