Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Яна бир президент судланмоқда

Яна бир президент судланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсянга катта миқдорда пора олиш ва ноқонуний тадбиркорлик фаолиятида қатнашишда айблов қўйилди. Жиноят иши судга юборилди.

Арманистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш қўмитаси маълумотларига кўра, Серж Саргсян 2000-2018 йилларда мамлакат Мудофаа вазири, Бош вазир ва президент лавозимларида ишлаган вақтида ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, ишончли шахслар орқали тадбиркорлик билан шуғулланган бир қатор тижорат ташкилотларини ташкил этган.

Дастлабки тергов давомида унга нисбатан катта миқдордаги пора олиш ва қонун билан тақиқланган ноқонуний тадбиркорлик фаолиятида қатнашиш айби расман қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича тергов ниҳоясига етди, иш материаллари айблов хулосаси билан бирга Арманистон коррупцияга қарши судига юборилди.

Киритилди: 22:26 03.07.2025. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!