"ПСЖ" ҳимоячиси Маркиньосга Саудия Арабистонидан қизиқиш бор.
Саудияликлар Маркиньоснинг агенти бўлмиш акаси билан алоқада бўлиб туришибди. Яқин ойларда 30 ёшли бразилиялик бўйича янги таклиф берилиши мумкин.
Маркиньос "ПСЖ" сардори ҳисобланади. Бразилиялик ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt уни 40 млн еврога баҳоламоқда.
Қайд этиш керакки, Маркиньос "ПСЖ"га 2013 йилнинг ёзида "Рома"дан ўтган эди.