Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Яна бир "Malibu 2" жарима майдонидан жой олди

A A A
Яна бир "Malibu 2" жарима майдонидан жой олди

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг даъвони таъминлаш чорасини қўллаш ҳақидаги ажримига асосан қарздор С.А.дан ундирувчи "Anor Bank" фойдасига кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлим иш юритувига 15.02.2024 йилда келиб тушган.

Шу куни ижро иши юритиш тўғрисида қарор чиқарилиб, томонларга юборилган.

Қарздор фуқаро банк олдидаги кредит қарзини ихтиёрий сўндирмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаровдаги "Malibu 2" автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича кейинги ижро ҳаракатлари олиб борилади.

Киритилди: 22:13 20.02.2024. Ўқилди: 2253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда