Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Яна 7 нафар: Самарқандда 4 яшар болакай коронавирусдан тузалди

A A A
Яна 7 нафар: Самарқандда 4 яшар болакай коронавирусдан тузалди

Самарқанд вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг Самарқандан вилояти (6 нафари Тойлоқ тумани, 1 нафари Самарқанд тумани)дан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улардан 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшли бола.

Вилоятда шу пайтга қадар 14 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 49 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1182 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 15:46 01.05.2020. Ўқилди: 3554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда