Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Яман хусийлари Исроилнинг зарбаларига жавобан Эйлатга қарата ўт очди

Яман хусийлари Исроилнинг зарбаларига жавобан Эйлатга қарата ўт очди

Исроил ҳаво мудофааси якшанба куни Ямандан учирилган ракетани тутиб олди, деб хабар беради BBC.

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати хабар берди. Ямандаги хусий исёнчилар Исроилнинг Қизил денгиз бўйидаги Эйлат курортига бир неча ракета ҳужуми уюштирганини эълон қилди.

Бир кун аввал Исроил хусийлар ҳаракати назоратидаги Яман портига ҳаво ҳужуми уюштирган эди.

Исроил бош вазири ҳаво ҳужумларини аввалги ҳужумга жавоб деб атади.

Исроил ҳарбийлари ўзининг Arrow 3 мудофаа тизими ракетани Исроил ҳаво ҳудудига кирмасдан олдин уриб туширганини айтди. Бундан олдин Эйлатда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш янгради ва аҳолини бомбапанага яширинишга мажбур қилди.

Киритилди: 20:00 22.07.2024. Ўқилди: 1576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!