«Барселона» вингери Ламин Ямал «Манчестер Сити»нинг ёш футболчиси Нико О'Райлини каталонияликлар сафида кўришни истамоқда.
El Nacional нашрининг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» ҳам 21 ёшли англиялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Сўнгги вақтларда сезиларли ўсишга эришган О'Райли клубнинг трансфер мақсадларидан бирига айлангани айтилмоқда.
Нико асосан чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади. Бироқ у ярим ҳимояда, жумладан, ҳужумга яқинроқ позицияларда ҳам ўйнай олади. Манбага кўра, футболчининг ушбу универсаллиги Ханс-Дитер Флик қўллаётган тактик тизимга мос келиши мумкин.
Шу билан бирга, трансферни амалга оширишда «Манчестер Сити»нинг позицияси асосий тўсиқ бўлиши кутилмоқда. Англия клуби О'Райлини келгуси йиллардаги лойиҳасининг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди.
Transfermarkt портали айни пайтда 21 ёшли футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.