Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали МИБдаги қарздорликни текширинг ва...

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали МИБдаги қарздорликни текширинг ва...

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда ЯИДХП матбуот хизмати хабар берди.

Мажбурий ижро бюросига жўнатилган қарзлар тўғрисида маълумотни билиш учун ЯИДХП сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда «Фуқаролик» бўлимида «Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш» хизматига ўтиш ва «Хизматдан фойдаланиш» тугмасини босиш керак бўлади ёки «қарз», «МИБ», «қарздорлик» калит сўзларини киритиб, сайтнинг қулай қидириш тугмасидан фойдаланиш лозим.

Шундан сўнг бир неча сония ичида ижро ҳужжатлари ҳақида умумий маълумотлар тақдим этилади.

Ижро ҳужжатига қарз миқдори, ижро этувчи иш юритиш рақами, ижро ҳужжатининг мазмуни, бюро бўлинмасининг номи ва унинг масъул ходимининг телефон рақами киради ва улар орқали қизиқтирган маълумотни аниқлаб олиш мумкин.

Ушбу хизмат қарздорлик туфайли чет элга чиқишни тақиқлаш ёки компенсация сифатида мол-мулкни тортиб олиш каби кутилмаган вазиятларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Киритилди: 12:14 15.03.2020. Ўқилди: 4016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!