Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ягона ечим – муаммоларнинг сабабларини ўрганиш

A A A
Ягона ечим – муаммоларнинг сабабларини ўрганиш

Оила – тинчлик ва тараққиётнинг асосий негизи. Унинг фаровонлиги бевосита мамлакат келажаги билан боғлиқ. Мамлакатимизда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганига қарамай, ҳамон салбий ҳолатлар учраб турибди. Ягона ечим эса муаммоларнинг сабабларини ўрганиш ва ечим топишнинг энг самарали усулларини қўллашдир.

Шу мақсадда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда республика бўйлаб “Ёш оилалар турмуши давомида кенг учрайдиган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказмоқда.

Унда 30 ёшгача бўлган оилали, оиласидан ажрашган эркак ва аёллар, ажралиш ёқасида турган ёш оилалар вакиллари, банд бўлган ва вактинча ишсиз ёшлар, меҳнат мигрантлари иштирок этмоқда.

Сўровнома натижасига кўра, ёш оилалар турмуши давомида кенг учрайдиган муаммолар илмий тадқиқ этилади ва уларга ечим топиш бўйича тавсиялар тайёрланади.
 

Manba: uza.uz

Киритилди: 05:16 06.10.2018. Ўқилди: 1358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар