Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ядро соҳаси Россия давлати ривожланишининг асоси ҳисобланади — Россия президенти

A A A
Ядро соҳаси Россия давлати ривожланишининг асоси ҳисобланади — Россия президенти

Владимир Путин бу ҳақда Россия атом саноатининг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда айтиб ўтди.

Россия президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Трамп АҚШ президенти лавозимига келганидан сўнг, “тоннел охирида ёруғлик кўрина бошлади”;

◾️ Трамп билан Аляскадаги учрашувимиз жуда яхши ўтди. Россия ва АҚШ ҳукуматлари саммит натижаларини ривожлантириш мақсадида алоқаларни давом эттирмоқдан

◾️ Россия АҚШ билан муносабатларни тўлиқ тиклашга умид қилмоқда;

◾️ Биз учун энг муҳими — ўз суверенитетимизни сақлаб қолиш. Суверенитетни йўқотиш Россия учун мавжудликнинг тугашини англатади;

◾️ Трампнинг етакчилик сифатлари АҚШ билан муносабатларни тиклаш учун имкон беради;

◾️ Бугунги кунда Европа ўз суверенитетидан маҳрум;

◾️ Россия 2014 йилда Донбасс аҳолисига қарши бошланган урушни тўхтатиш учун қўлидан келганини қилмоқда;

◾️ Россия учун “душман мамлакатлар” йўқ, фақат “душман элиталар” бор;

◾️ Россия ҳали ҳам “душман” мамлакатларга ядро ёқилғисини етарли ҳажмда етказиб бермоқда;

◾️ Сиёсий босим туфайли биз билан ҳамкорликни тўхтатганлар охир-оқибат олдимизга қайтади;

◾️ Шимолий денгиз йўли Россия учун муҳим аҳамиятга эга;

◾️ Қуролли кураш олиб бориш шароитлари ва усуллари кундан-кунга ўзгариб бормоқда;

◾️ Ҳеч бир давлат Россиядаги каби ядро музёрар кемалари флотига эга эмас;

◾️ Дунёнинг кўплаб мамлакатлари Шимолий денгиз йўлидан фойдаланишга қизиқмоқда, уни ривожлантирмаслик аҳмоқлик бўлади;

◾️ Россия мудофаа қобилиятига оид масалалар шимолий кенгликларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ;

◾️ Арктика ҳудудида улкан фойдали қазилма захиралари бор, Россия улардан фойдаланиш бўйича иш бошлаган;

◾️ Арктикадаги Россия ядро сув ости кемаларини мамлакатнинг стратегик устунлиги ҳисобланади;

◾️ Россия АҚШ билан Арктика ва Аляскада ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда;

◾️ Россия Арктикада ишлаш учун эга бўлган технологиялар бошқа ҳеч бир давлатда йўқ, бу эса Қўшма Штатлар ва бошқа ҳамкорлар учун катта қизиқиш уйғотмоқда;

◾️ Россияда улкан ҳисоблаш имкониятларига эга квант компютерлари мавжуд.

Киритилди: 12:33 23.08.2025. Ўқилди: 1144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!