The New York Times XXI асрнинг энг яхши сериаллари бўйича йирик рейтингни тақдим этди.
Рўйхатни шакллантиришда телевидение ва кино индустриясининг 500 дан ортиқ вакили иштирок этган. Улар орасида актёрлар Элизабет Мосс, Адам Скотт, Брайан Кренстон, Роуз Бирн, Колман Доминго ва Жейсон Бейтман, шунингдек, Деймон Линделоф, Лена Данем, Лена Уэйт ва Ноа Хоули каби шоураннерлар бор.
Рейтингга премьераси 2000 йил 1 январдан кейин бўлиб ўтган сериаллар киритилган.
Биринчи ўрин "Машаққатлар сари" сериалига насиб этди. "Яширинча тинглаш" иккинчи, "Телбалар" эса учинчи ўринни эгаллади.
Кучли ўнталикка "Меросхўрлар", "Ярамас", "Тахтлар ўйини", "Вице-президент", "30-студия", "Иштиёқингни бос" ва "Атланта" каби машҳур лойиҳалар ҳам киритилди.
Рейтингнинг кейинги юқори поғоналаридан Американинг "Офис", "Қизлар", "Жума оқшоми чироқлари", "Мижоз ҳар доим ўлик", "Америкаликлар", "Чернобиль", "Тож", "Оқ нилуфар", "Тирик қолиш", "Дедвуд" ва бошқа сериаллар жой олган.
Шунингдек, 100 талик рўйхатдан "Қора кўзгу", "Соулга қўнғироқ қилинг", "Питт", "Шелбилар оиласи" каби сериаллар ҳам ўрин олди.