Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармаси мутахассиси Георгий Канделаки солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди.
У комплаэнс-хавфларларни бошқариш методологияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги тизимларини такомиллаштириш бўйича кўп йиллик тажрибага эга ҳамда булутли технологиялар бўйича сертификатланган эксперт ҳисобланади.
Георгий Канделакининг Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширишнинг истиқболли масалалари ва уни Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш тенденциялари муҳокама қилинди.
Маълумот учун. 2019 йилдан 2024 йилнинг май ойига қадар Модестас Каселиаускас Солиқ қўмитасида ХВЖ маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.